Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив
техникани, шунингдекмашина-трактор парклари,
устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель),(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоративтехникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомгамувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6, 25-моддаларигаасосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- “Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Б.Нарбаев)га :
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;
техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.
- Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими М.Эгамқулов
Туман ҳокимининг
2018 йил 22 январдаги
52-сонли қарорига
1-илова
Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш
ИШ РЕЖАСИ
№ | Техника номи | Техника русуми | Техник кўрикдан ўтказиш муддати | Техник кўрикдан ўтказиш манзили | Техник кўрикдан ўтказиш
санаси |
1 | Ҳайдов тракторлари | Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150 | 09:00-16:00 |
Туман “Агротехсервис” МТП МЧЖ ва туман ММТП трактор саройлари |
02.10.2018 йил |
2 | Чопиқ тракторлари | ТТЗ-80-11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11 | 09:00-16:00 | 04.03.2018 йил | |
3 | Транспорт тракторлари | МТЗ-82, ТТЗ-80-10, Т-28х4МС1 | 09:00-16:00 | 15.08.2018 йил | |
4 | Трактор тиркамалари | 2ПТС-4-793 А
|
09:00-16:00 | 15.08.2018 йил | |
5 | Ғалла ўриш комбайнлари | Кейс, Клас
|
09:00-16:00 | 02.04.2018 йил | |
6 | Кулътиваторлар | КХУ-4 | 09:00-16:00 | 10.03.2018 йил | |
7 | Мелиоратив техникалар | ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211 | 09:00-16:00 | 01.06.2018 йил | |
8 | Пахта экиш сеялкалари | Кейс, стх-4 | 09:00-16:00 | 24.02.2018 йил | |
9 | Ер текислагич | П-4 | 09:00-16:00 | 27.02.2018 йил | |
10 | Омочлар | ПЯ-3-35 | 09:00-16:00 | 02.10.2018 йил | |
11 | Чизеллар | ЧКУ-4 | 09:00-16:00 | 28.02.2018 йил | |
12 | Тишли бараналар | БЗ-1,0 | 09:00-16:00 | 28.02.2018 йил | |
13 | Пушта олгичлар | 09:00-16:00 | 28.02.2018 йил | ||
14 | Пуркагичлар | ОВХ-600, ВП-1 | 09:00-16:00 | 26.03.2018 йил | |
15 | Минерал ўғит сепгичлар | НРУ-0,5
|
09:00-16:00 | 26.03.2018 йил | |
16 | Ўт ўргичлар | Кир-1,5 | 09:00-16:00 | 20.04.2018 йил | |
17 | Юклагичлар | LW-500F, XG-955H | 09:00-16:00 | 01.06.2018 йил | |
18 | Ғалла экиш сеялкалари | С3-3,6
|
09:00-16:00 | 10.06.2018 йил | |
19 | Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари | вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350
|
09:00-16:00 | 10.06.2018 йил |
Конимех тумани қишлоқ хўжалиги
техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б.Қ.Султонов
Туман ҳокимининг
2018 йил 22 январдаги
52-сонли қарорига
2-илова
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказишбўйича туман комиссияси таркиби
Қ.Султонов | – | Конимех туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б, ишчи гуруҳ раҳбари |
Ғ.Тулаев | – | Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
А Ъ З О Л А Р И | ||
Н.Нуржаубаев | – | Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи |
Ғ.Шодмонов | – | Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи |
У.Елмуратов | – | Туман “Агробанк” бошқарувчиси |
И.Нурназаров | – | Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи |
Ж.Қурбанбаев | – | Туман Статистика бўлими бошлиғи |
У.Хамидова | – | Туман “Ягона дарча” директори в.в.б. |
Конимех тумани қишлоқ хўжалиги
техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б. Қ.Султонов