Oktabr 28, 2018

 

 

2019йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож,

иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш

ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001- сонли қарори,ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017йил 5 декабрдаги 965-Қ сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллийдавлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 116 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,7 фоизи – 2 киши;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 40,5 фоиз – 47 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6,9 фоиз – 8 киши;

ногиронлар учун 5,2 фоиз – 6 киши;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 6,0 фоиз – 7 киши;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 4,3 фоиз – 5 киши;

одам савдоси қурбонлари учун 2,6 фоиз – 3 киши;

ижтимоий мухофаза муҳтож шахсларининг бошқа тоифаларидаги шахслар учун, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун31.0 фоиз – 36 киши;

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 1,7 % – 2 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

  1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

муҳтожлар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 965-сонли қарорига 1- илова “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

муҳтожларни иш билан таъминлаш учун 2019 йил 1 июн кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 октябр санасидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига ассоан муҳтожларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
    5 декабрдаги 965-Қ сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Низомнинг 21-банди,
    2-қисмига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмаслиги белгиланганлиги инобатга олинсин.
  3. Муҳтожлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига асосан ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
    5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-банди, 4-қисмига асосан ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги Конимех туманиБандликка кўмаклашиш маркази томонидан Конимех тумани ҳокими қарори бажарилмаслиги сифатида қаралишини инобатга олиб, корхона, муассаса ва ташкилотлар “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида назарда тутилган иш ўринларига қўйилган талаблар асосида муҳтожларни ишга жойлаштириш мажбуриятини олиши инобатга олинсин.
  2. Конимех тумани Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Медеуов) бир ҳафта муддатда мазкур Қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Расулов зиммасига юклатилсин.
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан қучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                                                                   М.Эгамкулов

 

 

 

 

Конимех тумани ҳудудида жойлашган корхона ташкилотлар томонидан Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш
Ж А Д В А Л И
Корхона ташкилотлар номи Ишловчилар сони Банд килинадиган иш ўринлари жами: шу жумладан:
ногиронлар учун
Ишловчилар сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил қиладиган корхона ташкилотлар:
Конимех т.Тиббиёт бирлашмаси 610 30 1
Ободонлаштириш бошқармаси 127 6
Жами: 737 36 1
Ишловчилар сони 20 кишигача ва 100 та кишигача бўлган корхона ташкилотлар:
Агросервис касб-хунар коллежи 93 3 1
2-сон Қишлоқ хўжалик коллежи 36 1
Конимех т.ЙХПТ корхонаси 80 4
Конимех Ўрмон хўжалиги 86 4
Иқтисодиёт коллежи 56 3 1
Конимех т. ДСЭНМ 43 2 1
Маданият ва спорт ишлари бўлими 34 2
АТ Агробанк филиали 29 1
4-сон Болалар ва мусиқа мактаби 42 2
Конимех тумани ДСИ 34 2
Конимех тумани Молия булими 20 1
Ветеринария булими 23 1 1
Халқ таълим бўлими 30 2
№1 мактаб 45 2
№2 мактаб 113 6
№3 мактаб 24 1
№4 мактаб 24 1
№5 мактаб 37 2
№6 мактаб 32 1
№7 мактаб 47 2
№8 мактаб 49 2
№9 мактаб 50 2
№10 мактаб 41 2
№11 мактаб 44 2
№12 мактаб 34 1
№14 мактаб 34 1

 

Yanvar 23, 2018

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив

техникани, шунингдекмашина-трактор парклари,

устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель),(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоративтехникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомгамувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6, 25-моддаларигаасосан

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. “Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Б.Нарбаев)га :

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,
асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

  1. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими                                    М.Эгамқулов

 

 

 

Туман ҳокимининг

2018 йил 22 январдаги

52-сонли қарорига

1-илова

 

Туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

 

Техника номи Техника русуми Техник кўрикдан ўтказиш муддати Техник кўрикдан ўтказиш манзили Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1 Ҳайдов тракторлари Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150 09:00-16:00  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман “Агротехсервис” МТП МЧЖ ва туман ММТП трактор саройлари

02.10.2018 йил
2 Чопиқ тракторлари ТТЗ-80-11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11 09:00-16:00 04.03.2018 йил
3 Транспорт тракторлари МТЗ-82, ТТЗ-80-10, Т-28х4МС1 09:00-16:00 15.08.2018 йил
4 Трактор тиркамалари 2ПТС-4-793 А

 

09:00-16:00 15.08.2018 йил
5 Ғалла ўриш комбайнлари Кейс, Клас

 

09:00-16:00 02.04.2018 йил
6 Кулътиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 10.03.2018 йил
7 Мелиоратив техникалар ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211 09:00-16:00 01.06.2018 йил
8 Пахта экиш сеялкалари Кейс, стх-4 09:00-16:00 24.02.2018 йил
9 Ер текислагич П-4 09:00-16:00 27.02.2018 йил
10 Омочлар ПЯ-3-35 09:00-16:00 02.10.2018 йил
11 Чизеллар ЧКУ-4 09:00-16:00 28.02.2018 йил
12 Тишли бараналар БЗ-1,0 09:00-16:00 28.02.2018 йил
13 Пушта олгичлар   09:00-16:00 28.02.2018 йил
14 Пуркагичлар ОВХ-600, ВП-1 09:00-16:00 26.03.2018 йил
15 Минерал ўғит сепгичлар НРУ-0,5

 

09:00-16:00 26.03.2018 йил
16 Ўт ўргичлар Кир-1,5 09:00-16:00 20.04.2018 йил
17 Юклагичлар LW-500F, XG-955H 09:00-16:00 01.06.2018 йил
18 Ғалла экиш сеялкалари С3-3,6

 

09:00-16:00 10.06.2018 йил
19 Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

 

09:00-16:00 10.06.2018 йил

 

Конимех тумани қишлоқ хўжалиги

техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б.Қ.Султонов

 

Туман ҳокимининг

2018 йил 22 январдаги

52-сонли қарорига

2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказишбўйича туман комиссияси таркиби

Қ.Султонов Конимех туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б, ишчи гуруҳ раҳбари
Ғ.Тулаев Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
А Ъ З О Л А Р И
Н.Нуржаубаев Туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
Ғ.Шодмонов Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
У.Елмуратов Туман “Агробанк” бошқарувчиси
И.Нурназаров Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Ж.Қурбанбаев Туман Статистика бўлими бошлиғи
У.Хамидова Туман “Ягона дарча” директори в.в.б.

Конимех тумани қишлоқ хўжалиги

техникаси бўйича Давлат инспектори в.в.б. Қ.Султонов

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: