2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож
ва иш топишда қийналаётган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида” ги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 186- сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон,
333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 108 кишини ташкил этадиган 4 фоиз миқдорида, шу жумладан:
ногиронлар учун 3,7 фоиз–4 киши;
14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз хамда кўп болали ота-оналар учун 21,2 фоизи – 23 киши;
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 39,8 фоиз – 43 киши;
муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 5,5 фоиз – 6 киши;
бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6,4 фоиз – 7 киши;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 6,4 фоиз – 7 киши;
одам савдосидан жабрдийдаланган шахслар учун 1,8 фоиз – 2 киши;
бошқа тоифалар учун 15,7 фоиз – 17 киши, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун 4 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 11 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 2 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.
- Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларини кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида” ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;
Иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг
10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиб борилиши таъминлансин.
- Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 18-моддаси 3-қисмига ассоан ижтимоий ҳимояга шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомгаасосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин. - Туман Бандликка кўмаклашиш маркази вазифасини вақтинча бажарувчиси (О.Қурбанова)га ушбу қарорнинг бажарилиши устидан қаътий назорат ўрнатиш ҳамда ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш, бир хафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига етказилишини таъминлаш топширилсин.
- Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Расулов зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан қучга киради.
Туман ҳокими: М.Эгамкулов