Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги “Вилоят ҳокимининг 2017 йил
6 январдаги “Вилоят ҳудудида 2017 йилга мўлжалланган давлат кўчмас
мулкидан фойдаланганлик учун қулланиладиган ижара тўловининг энг
кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-3-сонли қарорига қўшимча
киритиш ҳақида”ги Қ-158-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 217-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги Қ-158-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги Қ-158-сонли қарори билан:
Вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 январдаги “Вилоят ҳудудида 2017 йилга мўлжалланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-3-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2017 йил, 3-сон (3662) 1-иловаси изоҳига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилганлиги инобатга олинсин:
“Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидан фойдаланганликлари учун ижара тўловлари 20,0 фоизга чегирилган ҳолда ҳисобланади.”
- “Кенимех таны” газетаси (Нарынбетова), туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси (Далмурадова) мазкур қарорни туман газетаси ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
- Туман ҳокимининг 2017 йил 9 январдаги “Вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 январдаги “Вилоят ҳудудида 2017 йилга мўлжалланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қулланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-3-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-38-сонли қарори ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Расулов зиммасига юклатилсин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.