Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Жисмоний шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имконияти

  • 01.02.2017, 18:07,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Жисмоний шахслар учун
  • Жисмоний шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имконияти
    Жисмоний шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имконияти

    Хаж ва Умра зиёратини ташкил этиш тартиби, фукароларнинг мурожаатлари кабул килинишини ташкил этилганлиги тўгрисидаги ахборотларни бериш
    Ҳаж сафарига бориш учун рўйхатга олиш ва расмийлаштириштартиби ҳамда вазифалар

    Ҳаж сафарига бориш учун навбат рўйхатига кириш бўйича фуқаролар доимий турар жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат этиши лозим.

    Маҳалла фуқаролар йиғинларига фуқароларни Ҳаж сафарига бориш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олишда қуйидаги вазифалар юклатилган:

    - фуқаро Ҳаж сафарига бориш учун ариза билан маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат этиш ва унга 2 та (3,5 х 4,5 ҳажмда) фотосурат, паспорт нусхасини илова қилиш;

    - маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Ҳаж комиссияси фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш;

    - йил давомида Ҳаж сафарига бориш бўйича мурожаат этган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тикилган, рақамланган, муҳрланган, имзоланган дафтарга тартиб асосида рўйхатга олиш, унда рўйхатга фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайд этиш ҳамда доимий истиқомат қиладиган манзилига кўра олиш;

    - маҳалла фуқаролар йиғини томонидан махсус тикилган, рақамланган, муҳрланган дафтардан кетма-кетликда туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашига берилган квотага асосан тавсия қилиш.

    Маҳалла фуқаролар йиғини ҳаж сафарига бориш учун тавсия этишда қуйидагиларни амалга оширади:

    - белгиланган квотага ва махсус тикилган, рақамланган, муҳрланган дафтардаги навбатга риоя этиш;

    - рўйхатга Ҳаж сафарига бормаган ҳамда 40 ёшдан ошган фуқароларни тавсия этиш;

    - тавсия этилаётган фуқаронинг саломатлиги бўйича оилавий поликлиника ва тиббиёт муассасаларининг хулосаларини олиш;

    - тавсия этишда маҳалла фуқаролар йиғинида аризачилар иштирокида муҳокама қилиш;

    - аёлларни тавсия этишда маҳрам масаласига эътибор бериш; (Изоҳ: 46 ёшгача бўлган аёл киши учун маҳрам қоида тариқасида отаси, акаси, укаси, турмуш ўртоғи, ўғли бўлиши мумкин ҳамда Саудия Арибистони Подшоҳлигининг талабига асосан 46 ёшдан ошган аёлдан маҳрам талаб этилмайди).

    - тавсия этилган фуқаронинг тегишли ҳужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириб, туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашига тақдим этиш.

    Туман Ҳаж жамоатчилик Кенгашининг вазифалари:

    - маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Ҳаж комиссияси ишини мувофиқлаштириш, услубий ёрдам бериш ва адолат мезонлари бузилмаслигини назорат қилиш;

    - Навоий вилоят Ҳаж жамоатчилик Кенгаши томонидан берилган квотани маҳаллаларга тақсимлаш;

    - маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Ҳаж комиссияси томонидан белгиланган квотага асосан тавсия этилган фуқароларнинг ҳужжатларни олиш ва умумлаштириш;

    - тавсия этилган фуқароларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш;

    - Ҳаж сафарига бориш учун фуқаролар рўйхати ва уларнинг ҳужжатларини сўралган муддатда Навоий вилоят Ҳаж жамоатчилик Кенгашига тақдим этиш;

    - фуқароларнинг Ҳаж сафарига бориш бўйича тавсия қилиш билан боғлиқ масаласига доир ариза, таклиф ва шикоятларини кўриб чиқиб, жавоб бериш.
    Жисмоний шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имкониятиЖисмоний шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имкониятискачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech