Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Инсон манфаатлари биринчи ўринда

  • 18.09.2018, 18:02,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Юрист минбари / Yangiliklar
  • Инсон манфаатлари биринчи ўринда

    Давлат органларига ишимиз тушганида турлича маъмурий тартиб-таомилларга, ҳар хил талаблар белгиланганига амин бўламиз. Уларнинг айримларида сансоларлик ва ҳужжатбозлик каби кайфиятимизга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар ҳам учраб туради. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда инсон манфаатларига хизмат қилувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
    "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни шундай ҳужжатлардан бири бўлиб, жорий йил 9 январда матбуотда эълон қилинди. Қонун 7 боб, 88 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга киради.Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган ғояни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишда қонун муҳим ўрин эгаллади. Қонуннинг мақсади – маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган.Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларига нисбатан уларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, яъни лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.
    Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, шунингдек, тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмаслиги алоҳида белгилаб қўйилди. Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонуннинг қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
    Маълумки, ҳар бир соҳанинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, маъмурий тартиб-таомилларини тартибга солувчи махсус қонун ҳужжати мавжуд. Шунинг учун ҳам ушбу қонунда муносабатлар махсус маъмурий тартиб-таомилларни белгиловчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу қонун нормалари қўлланилади, деб белгилаб қўйилди.Бундан кўзланган мақсад шуки, соҳа ва тармоқларга оид ўзига хосликни ҳамда йиллар мобайнида ўзини оқлаган тизимни беқарорлаштирмасликдир.
    Қонуннинг энг муҳим жиҳатлари 5-моддада ифодаланган 13та асосий принципда ўз аксини топган. Бунга мутаносиблик, ишончлилик, тингланиш имкониятининг мавжудлиги, манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги, бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги, мазмунан қамраб олиш, маъмурий иш юритишнинг «бир дарча» орқали амалга оширилиши, ишончнинг ҳимоя қилиниши кабилар киради.
    Халқимиз томонидан ушбу асосий принциплар мазмун-моҳиятини чуқур ўзлаштириб олиш уларнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан муносабатларда ўз ҳақ-ҳуқуқларини самарали ҳимоя қила олишларига, ортиқча оворагарчилик ва сарсонгарчиликка барҳам беришда муҳим роль ўйнайди. Ҳаётда шундай ҳолатлар ҳам кузатиладики, мутасадди органларга тақдим этилган ҳужжат қонунда белгиланмаган бўлса-да, қўшимча тасдиқлатиб келиш талаби қўйилади. Бу кишининг сарсон бўлишига олиб келади. Ўз навбатида, бу фуқарога нисбатан "ишончсизлик”ни англатади. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида қонунда тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар акси исботланмагунига қадар ишончли ҳисобланади, деб белгилаб қўйилди.Ҳужжатнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда маъмурий орган уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириш учун чоралар кўриши керак. Яъни асоссиз гумонлар асосида шахсни овора қилишга чек қўйилади. Қонунда тақдим этилган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материаллар талаб қилиш, агар қонунда бундай талаб белгиланмаган бўлса, тақиқланиши мустаҳкамлаб қўйилди.Қонун ҳужжатларининг бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари манфаатдор шахслар фойдасига талқин қилиниши ҳам, таъбир жоиз бўлса, инқилобий янгиликдир. Чунки инсон манфаатлари унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, бошқаларнинг хато ва камчиликлари туфайли азият чекмаслиги лозим.
    Манфаатдор шахсларга мажбуриятлар орқали қийинчилик туғдириш, фақат расмий қоидалар ва талабларга риоя этилиши мақсадидагина уларга ҳуқуқлар беришни рад этиш ёки уларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклаш маъмурий органларга тақиқлаб қўйилди.Маъмурий органлар манфаатдор шахсларга илгари ушбу шахслар томонидан бошқа ҳаракатлар доирасида бажарилган талабларни қўйишга ҳақли эмас. Агар маъмурий органга тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар маъносига кўра бошқа зарур ҳужжатлар мазмунини ўз ичига олса, ушбу ҳужжатлар қўшимча ёки алоҳида тарзда талаб қилиниши мумкин эмас. Яъни давлат органига илгари бирон бир ҳужжатни тақдим этган бўлсангиз, у сиздан янги мурожаатингизда яна шу ҳужжатни талаб қилишга ҳақли эмас.Шунингдек, шахсни овора қилиб, керак маълумот тақдим этилса-да, уни қўшимча ёки алоҳида тарзда талаб қилиниши мумкин эмаслиги мустаҳкамланди. Қайд этиш жоизки, буларнинг барчаси бюрократия илдизига болта уришга, ҳужжатбозлик, сарсонгарчиликка нуқта қўйишга хизмат қиладиган нормалардир.Баъзан шундай ҳолатлар ҳам бўладики, у ёки бу ташкилотга ишга кириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бир тўда ҳужжатлар, бир қатор идоралардан рухсат, айрим шифохоналардан маълумотномалар талаб қилинади. Қонунда ана шундай ҳолатларга бундан кейин чек қўйиш, одамларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида маъмурий иш юритишнинг «бир дарча» орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
    Қонун ҳужжатларида айрим масалаларни ҳал этиш ваколатли органларнинг ўз ихтиёрига берилган. Бироқ органлар мазкур маъмурий ихтиёрийликни қонун ҳужжатларида кўзланган мақсад ва доирада амалга ошириши лозимлиги ҳақида аниқ, равшан талаб белгиланмаган эди. Мазкур қонунда ушбу ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилиб, маъмурий орган маъмурий ихтиёрийликни қонун ҳужжатларида белгиланган доирада амалга ошириши шартлиги, маъмурий ихтиёрийлик асосида қабул қилинган маъмурий ҳужжатлар ва амалга оширилган маъмурий ҳаракатлар ушбу ваколатнинг мақсадига мос келиши керак, деган қоида ўрнатилди. Бу турли суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, ихтиёрий масалаларни турлича талқин қилишларга ўзига хос чеклов бўлиб хизмат қилади.
    Мазкур қонун инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини таъминлашда, мавжуд маъмурий тўсиқлар, сансоларлик ва ҳужжатбозлик кўринишларига барҳам беришда мустаҳкам қонуний асос бўлиб хизмат қилади.

    Конимех тумани ҳокимлиги

    бош юрисконсульти

    З.Шукурова
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech