Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 августдаги қарори бўйича

  • 15.09.2018, 10:29,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Юрист минбари / Yangiliklar
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 августда "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    I.Қарорнинг қабул қилиш зарурати (муаммо ва камчиликлар).

    Ички ишлр органларининг кундалик фаолиятини ташкил этишда қатор тизимли камчиликлар мавжуд бўлиб, улар, куч, ва воситалар бошқарувининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шахсий таркиб билан тарбиявий ишлар ва уларнинг касб маҳорати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашининг мақсадли назорат-таҳлилини таъминлаш ҳолатининг паст даражадалиги намоён бўлмоқда.

    Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг ташкилий департаменти тузилди.

    Департаментнинг асосий вазифалари этиб республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилишва прогноз қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан иш натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш белгиланди.

    Ички ишлар органларининг ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий тузилмалари, шунингдек, идоравий олий таълим муассасаларидаги ўз хавфсизлик бўлинмалари ички ишлар вазири бўйсунувигаўтказилди, шунингдек уларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бирликлари Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг штатлар жадвалига киритилиб, тегишлича ҳудудий, ҳарбий ва соҳавий ички ишлар органлари, шунингдек идоравий олий таълим муассасаларига бириктирилди.

    Туман ички ишлар органлари бошлиқларининг кадрларбўйича ўринбосарлари тегишлича туман ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига ўзгартирилиб, уларга шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ходимлар томонидан содир этилган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш вазифаси юклатилди.

    Барча даражадаги ички ишлар органлари бошлиқлари бўйсунувидаги шахсий таркиб билан тарбиявий ишлар, шунингдек, уларнинг
    оилавий-маиший муаммоларини доимий ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ишлар самарадорлиги учун шахсан жавобгар эканлиги белгиланди.

    Қарор билан ички ишлар органлари таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига биринчи маротаба хизматга қабул қилинаётган номзодлар қабулнинг дастлабки танлов имтиҳонларидан озод этилди. Шунингдек, ички ишлар органларининг қабул ва аттестация, шу жумладан махсус унвонларни бериш бўйича комиссиялари фаолиятида психолог мутахассислар иштирок этиши ва улар индивидуал суҳбат ўтказиш натижаси бўйича ҳар бир номзод ва ходим бўйича якуний қарор қабул қилишда ҳисобга олинадиган хулоса бериши белгиланди.

    Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг малака ошириш институти ташкил этилди.

    Бундан ташқари қарорга мувофиқ "Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун”идоравий кўкрак нишони таъсис этилди.

    Ушбу кўкрак нишони билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш, шахсларни қидириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ички ишлар органлари, шу жумладан хорижий полиция тузилмалари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари мукофотланади.

    Қарорда Ички ишлар вазирлигига халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилма ходимларининг янги махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгилариниишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

    Бундан ташқари ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, ротация ва ёш раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантириш тартиби соддалаштирилиши белгиланди.

    Хулоса. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг мазкур қарори мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, барча даражадаги тузилмаларнинг вазифалари ва функцияларини аниқ белгилашда муҳим қадам бўлди.

     

    Конимех туман Адлия

    бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech