Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Нархларнинг сунъий кўтарилиши қайд этилмайди.

  • 22.03.2020, 18:13,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Yangiliklar
  • Нархларнинг сунъий кўтарилиши қайд этилмайди.

    Бозорларидаги нархлар, туман рахбари бошчилигида мутасаддилар томонидан узлуксиз равишда назорат этилмоқда. Нархларнинг сунъий кўтарилиши қайд этилмади. Махсулотларга бўлган эхтиёжда ҳам сезиларли ўзгаришлар йўқ.

    Конимех тумани Дехқон бозоридаги нархлар, шахсан тумани ҳокими М.Эгамқулов ва туман ДСИ томонидан назорат қилиб борилмоқда. Бир нечта масъуллардан иборат ишчи гурух тузилган бўлиб, узлуксиз равишда нархларнинг сунъий оширилишини олдини олиш ишлари амалга оширилган ва айни дамда бозорларимиздаги вазият барқарор. Қолаверса туман раҳбари бевосита жараёнга бошчилик қилиб, аҳолига сотилаётган махсулотлар нархларини бирма-бир кузатиб бораётгани ҳам кўпчиликка маълум. Бугун Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова, туман ҳокими ўринбосари А.Расулов, туман ҳокимлиги масъуллари, ИИБ ҳамда солиқ инспексияси ходимлари иштирокида, нархларни назорат қилиш ишлари давом этмоқда.

    Бозоримизда Фермерларимиз томонидан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотлари сотуви ташкил этилган бўлиб, 1 килограмм гўшт нархи 45.000 сўм ва етарлича махсулот етказиб бериш қуввати бор, 1 килограмм махаллий картошка 3300 сўмдан, янада тўғрироқ айтганда - 3 килограмми 10.000 сўмдан сотилмоқда. Ўсимлик ёғи нархлари борасида ҳам ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Ун маҳсулотлари белгиланган тартибдаги нархларида, туманимиз махаллаларига етказиб берилмоқда.

    Бозордаги тадбиркорларнинг бир нечтаси билан яқиндан мулоқот олиб борилганида, махсулотлар нархлари ўз ҳолида эканлиги, нархларни кўтаришга сабаблари ҳам бундай мақсадлари ҳам йўқлигини таъкидлаб ўтишди. Нархлар борасида бозорнинг ҳар бир ҳудуди бўйлаб кўздан кечириш ишлари ўтказилиб, барча жойларда барқарор нархларда савдо-сотиқ ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз. Бозоримиз ҳар доимгидек фаолият тарзида.

    Бундан ташқари туман "Дехқон бозори” М.Ч.Ж. директори Улуғбек Саитовнинг таъкидлашича, бозоримиздаги захира омборларида маҳсулотлар етарлича миқдорда мавжуд ва маҳсулот етказиб бериш қуввати борасида бугунда ҳам келгусида ҳам ҳеч бир муаммо кузатилмайди. Бозор ҳар доимгидек фаолиятида давом этмоқда.

    Туманимиз аҳолисидан ахборот қабул қилишда адашмасликларини, ахборотнинг асосли эканини текшириб кўришни ва ижтимоий тармоқлардаги айрим "ахборот тарқатувчи”ларнинг шахсий салоҳиятини ҳам инобатга олишларини сўраб қоламиз.

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech