Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Туман ҳокимининг 2019 йил 21 майдаги Қ-512-сонли қарори тўғрисида

  • 21.05.2019, 10:22,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hokimi qarorlari / Normativ
  • Туман худудидаги хўжаликлараро

    ва ички канал ҳамда зовурлар сувини

    муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ

    бўйи минтақаларини белгилаш ҳақида

     

    ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил7 апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек,ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий – соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида ”ги Низомга мувофиқ туман худудидаги каналлар, зовурлар ва бошқа сув иншоотларини бир маромда ишлашини таъминлаш, уларни сув ўтказиш қобилиятини сақлаш мақсадида

     

    ҚАРОР ҚИЛАМАН:

     

    1.Туман худудидаги барча хўжаликлараро каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро зовурлар учун 12 метр, хўжалик ички зовурлари учун 7 метр қилиб белгилансин.

    2. Хўжаликлараро каналлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш, сув манбаларини санитария муҳофазасини ҳисобга олиб, ифлослантирувчи нарсалар, ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар ташлаш, заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари, хожатхоналар ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилади.

    3. Зарур ҳолларда сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахт экишга рухсат берилади.

    4. Хўжаликлараро ва хўжалик ички зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан зовурлар бир меъёрда ишлашига зарар етказилмаган ҳолда мавсумий экинлар экишга рухсат берилади.

    5. Ушбу қарорни бажарилишини туман сув хўжалиги, мелиорация, санитария эпидемиология станцияси идоралари раҳбарлари жойлардаги маҳалла фуқоралар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари томонидан доимий назорат қилиб туриш таъминлансин.

    6. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

     

    Туман ҳокими М.Эгамқулов

    Қ-512

    21.05.2019 йил

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech