Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИГА ИШОНЧ ОРТМОКДА

  • 17.08.2018, 11:31,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hayoti / Mahalliy yangiliklar / Yangiliklar
  • "ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИГА ИШОНЧ ОРТМОКДА”

     

    Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими тезкорлик билан такомиллаштирилиб, модернизация қилинмоқда. Бу эса аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини бермоқда. 2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан амалга ошириб келинган бўлиб,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш
    чора-тадбирлари тўғрисида
    ”ги ПФ-5278-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 12 декабрдаги "Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3430-сонли қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентликлари ташкил этилиб, туман ва шаҳарларда Давлат хизматлари марказлари иш фаолиятини 2018 йил 1 январдан бошлаган.

    Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга оширилиб, "Сайёр” давлат хизматлари ваКонимех туман Давлат хизматлари маркази томонидан туман миқиёсида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қарорнинг мазмун ва моҳияти юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Жумладан, хозирги кунда 54 та турдаги давлат хизматлари кўрсатилаётган бўлиб, 2018 йил 10 АВГУСТ ҳолатига жами

    ·Давлат хизматлари сони жами 1700 дан ортик кўрсатилган.

    Шунингдек, туман давлат хизматлари маркази томонидан давлат хизматлари кўрсатишни

    туман марказидан 150 км узокликда жойлашган Сарижал, Терикудук ва Янгиказган қишлоқларида яшовчи фуқароларга "Сайёр” давлат хизматлари кўрсатилиб, ушбу кишлоклардаги фуқароларга 40 дан ортик давлат хизматлари кўрсатилиб, келинганлигини маълум қиламан.

     

    Бундан ташқари 2018 йилнинг сентябр ойидан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар учун ЯНГИ хизмат турлари кушилишини маълум қиламиз.

    Хизматлар илова қилинади:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, фуқароларга ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари орқали тажриба тариқасида қуйидаги давлат хизматларини кўрсатиш жорий этилади:

     

    Т/р

    Давлат хизматларининг номланиши

    Хизматлар истеъмолчилари

    1.

    Туғилганликни қайд этиш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    2.

    Ўлимни қайд этиш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    3.

    ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    4.

    Такрорий гувоҳномалар бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    5.

    Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини тиклаш

    Жисмоний шахслар

    6.

    Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    7.

    Нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    8.

    Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш*

    Жисмоний шахслар

    9.

    Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома

    Жисмоний шахслар

    10.

    Меҳнат органларида фуқароларни ишсиз сифатида рўйхатга олиш

    Жисмоний шахслар

    11.

    Ишсизлик нафақасини тайинлаш

    Жисмоний шахслар

    12.

    Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун ариза бериш

    Жисмоний шахслар

    13.

    Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    14.

    Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    15.

    Туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш

    Юридик шахслар

    16.

    Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш

    Жисмоний шахслар

    17.

    Жисмоний шахсларга СТИР бериш

    Жисмоний шахслар

    18.

    Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    19.

    Турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр хизматини кўрсатиш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    20.

    Фуқароларнинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    21.

    Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)

    Жисмоний шахслар

     

     

     

    22.

    Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини ўрнатишга ариза бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    23.

    Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни ечишга ариза бериш

    Жисмоний ва юридик шахслар

    24.

    Электр энергияси, табиий газ, сувни ҳисобга олиш ускунаси (ҳисоблагич)ни қиёслашга ариза бериш.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    25.

    Фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш

    Жисмоний шахслар

    26.

    Дафн маросимларини ўтказиш учун тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш учун мурожаат қилиш.

    Жисмоний шахслар

    27.

    Пенсия ва нафақа олувчилари рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

    Жисмоний шахслар

    28.

    Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома бериш

    Жисмоний шахслар

    Марказ директори Ф.Бўриев

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech