Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Ёшларни беҳаёликдан асранг

  • 29.05.2017, 22:56,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hayoti / Yangiliklar
  •         Бугунги кунда инсоният жуда кўп сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Бундай ўзгаришлар баъзан ютуқлар олиб келса, аксарият нохуш холлар рўй беришига ва чигал муаммолар келиб чиқишига, вайронкор ғояларни глобаллашиб кетишига йўл очмоқда. Глобаллашув яна шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик, ундан фойдаланиш стратегияси, тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик мамлакат иқтисоди, маданияти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига бошқарувсиз қайиқни топшириб қўйиш билан баровар деб таққослаш мумкин. Бу эса ёшлар онгига салбий таъсир қилиб, таълим-тарбия жараёнида қийинчиликлар ва муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

    Ҳозирги кунда айрим кучлар халқаро ахборот алмашинуви интернет тизими орқали атайлаб информацион хуруж-порнографияни тарғиб этиб, интернет сайтларини ҳар хил беандишалик, ваҳшийлик, беҳаёлик мавзусидаги филмларни тўғридан-тўғри тарғиб қилиши, ҳали вояга етай туриб ёшларимизнинг онгида заҳарли ғояларнинг вужудга келишига замин яратмоқда. Бу материалларни ёшлар тўғри қабул қила оладиларми? Тўғри хулоса чиқара оладиларми? Шунинг учун ҳам биз миллий ғоя тарғиботига, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига алоҳида эътибор беришимиз, ёшларимизда миллий ғурур ва миллий ўзликни англашни шакллантириб, маънавий етук қилиб тарбиялашни муҳим вазифамиз деб эътироф этишимиз зарур.

    Ҳар бир ота-она фарзандини бекаму-кўст қилиб таъминлашни ўзининг асосий вазифаси деб билади. Фарзандининг хоҳиш ва истагига кўра керакли русмдаги телефонларни олиб беради. Лекин кейинчалик ушбу мосламани фарзанди қандай мақсадда фойдаланмоқда, буни назоратдан четда қолдиради. Аксарият ёшларимиз уяли телефонда турли хил минталитетимизга мос келмайдиган мусиқаларни тинглаш, жангари лавҳаларни юклаб олиш, уларни томоша қилиш, телефонларга тарқатиш каби иллатларга ўралашиб қолмоқда.

    Одам икки нарсани танламайди - бири Ватан, иккинчиси -Ота-она. Одам боласи жиноятчи, ёвузликка мойил бўлиб туғилмайди. Айрим ёшларнинг порнографик филмлар таъсирига кириб, жиноятчиликнинг номусга тегиш, зўровонлик, фоҳишалик йўлига кириб кетишлари шулар таъсиридадир. Психологларнинг айтишларича инсон онги эшитгандан кўра кўрганларини кўпроқ хотирасида сақлаб қолар экан. Агар фарзандаларимиз беҳаё филмларни, турли порнографик расмларни кўриб борса, улар онгида нима шаклланади, бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

     

     

     

    Конимех тумани ИИБ ҲПБ

    катта инспектори Л.У.Ачилов

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech