Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

  • 16.02.2017, 19:17,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hayoti / Yangiliklar / 2017-йил Давлат дастурлари
  • “Камолот” ЁИҲ Конимех туман Кенгаши томонидан ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мавзусида ташкил этилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви тўғрисида

    Бугун туманимиздаги Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида, “Ватан келажаги сенинг қўлингда!” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилмоқда.
    Мазкур учрашувга кун тартибига қўйилган масала яъни, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш юзасидан тегишли бўлган масъуллар, жумладан туман ҳокими (Ўроқов Исомиддин Барноевич), туман прокурори (Тожиев Феруз Дамирович), туман ҳокими ўринбосарлари, туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, таълим муассасалари, ёш тадбиркор ва фермерлар ҳамда коллежнинг 140 нафар фаол ўқувчи ёшлари таклиф этилди.

    “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
    Учрашув йиғилишида кун тартибидаги асосий масала бўйича сўзга чиққан туман ҳокими Ўроқов Исомидин Барноевич ҳамда туман прокурори Тожиев Феруз Дамировичнинг маърузаларидан кейин учрашув ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида давом эттирилди.

    “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
    Ўқувчилар томонидан уларни қийнаб турган муаммолар, таклифлар ҳамда тушунмовчиликлар юзасидан жами бўлиб 12 та мурожаат қилинди, учрашувда берилган мурожаат ва таклифлар бўйича туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан 8 та мурожаатларга жойида тушунча берилди ҳамда 4 та мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ижрога қаратилди.
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech