Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Туман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

  • 24.01.2017, 20:41,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hayoti / Mahalliy yangiliklar / Yangiliklar / 2017-йил Давлат дастурлари
  • Туман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди


    Жорий йилнинг 24 январь куни 4-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда аҳолидаги мавжуд муаммоларини ўрганиш бўйича “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан йиғилиш бўлиб ўтди.

    Туман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтдиТуман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтдиТуман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтдиТуман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтдиТуман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтдиТуман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтдиТуман ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
    Йиғилишда туман ҳокими И.Ўроқов сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳар бир раҳбар масъулиятини ошириш, раҳбарлар ўзларининг қонуний имкониятлари билан халқни рози қилиши, халқимизнинг фаровон турмуш тарзини яхшилаш чораларини кўриши зарурлиги тўғрисида гапириб ўтди, Шунингдек бугунги кундаги мавжуд муаммолар, кенг кўламда ободонлаштириш ишлари, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш, ичимлик суви ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, йўловчи ташиш транспортларини йўлга қўйиш ва қулайликлар яратиш, ички йўлларни таъмирлаш, чиқиндихоналар масаласи, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарига терминаллар ўрнатиш бўйича туман ҳокимлиги ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида аниқ чора-тадбирлар белгилаш, тизим яратиш ва белгиланган жадваллар ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида тушунтириш бериб ўтди.
    Ўтказилган учрашувда аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан ўз ечимларини топишида бир қатор ишлар амлга оширилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. ИИБ бошлиғи Ф. Бердиев ҳам ўз фикрларини айтди. Аҳолининг ижтимоий ва коммунал соҳадаги аҳволини яхшилаш, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларининг муддатида тўланишини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кафолатлашга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари зиммасига бир қатор маъсулиятли вазифалар юклатилганлигини таъкидлади.


    Зарина СУВОНҚУЛОВА
    “Кенимех таңы” газетаси мухбири.
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech