Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида

  • 03.01.2017, 18:04,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hayoti / Normativ
  • Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг қарори


    “ 30 ” декабрь 2016 йил
    № XXII/87
    Конимех шаҳарчаси


    Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий
    дастурини тасдиқлаш тўғрисида


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги “Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-124-III-сонли қарори ва халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги “Вилоятда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги
    22/93-сонли қарорлари ижросини бажариш ва туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши


    ҚАРОР ҚИЛАДИ:


    1. Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури (кейинги ўринларда – ҳудудий дастур) 1-иловага, Ҳудудий дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
    2. Ишчи комиссия аъзолари:
    ҳар ойда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;
    Ҳудудий дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
    3. Дастур параметрларининг:
    инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудларни
    ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, деҳкон ва фермер хўжаликларида
    озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектларда яратилган иш ўринлари бўйича туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Хидирбеков), иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин;
    қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича туман архитектура ва қурилиш бўлими (Фарманов) томонидан, тегишли идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан ҳамкорликда яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин;
    фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринлари яратилиши таъминлансин;
    якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича туман давлат солиқ инспекцияси (Ғаниев) яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин;
    тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича АТБ “Агробанк”нинг туман филиали бошқарувчиси (У.Элмуратов), Навбаҳор Халқ банки туман Мини банки бошлиғи (А.Турсинбаев), Кармана Микрокредитбанк туман кичик банки бошлиғи (О.Нодиров) яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин;
    қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Нуржаубаев) яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин;
    аҳолининг шахсий ёрдамчи, деҳқон ва томорқа хўжалигида ҳамда оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича туман “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими (Қаршибаева) ва туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Шаназаров) томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин ва яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин.
    4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Хидирбеков), туман ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари (Елмуратов), (Юсупбеков), (Худайбердиев), туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Сибанов), туман ҳокимлиги, манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
    Туман ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари (Елмуратов, Юсупбеков, Худайбердиев) касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.
    5. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Хидирбеков), давлат Солиқ инспекцияси (Ғаниев), Статистика бўлими (Қурбанбаев) туман ҳокимлиги билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин.
    6. Туман тижорат банклари янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш
    режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олсин.
    7. Туман тижорат банкларга хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин ва яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумот бланкаси тўлиқ тўлдирилган ҳолда туман ишчи гуруҳ раҳбарига белгиланган муддатларда етказилиши таъминлансин.
    8. Туман давлат Солиқ инспекцияси (Ғаниев) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
    9. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, Ҳудудий дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Нуржаубаев), туман ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари (Елмуратов, Юсупбеков, Худайбердиев), туман давлат солиқ инспекцияси (Ғаниев), туман давлат архитектура ва қурилиш бўлими (Фарманов), тижорат банклари (Элмуратов, Турсинбаев, Нодиров), “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими (Қаршибаева), туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Шаназаров), туман ҳокимлиги томонидан ҳар ойнинг 1 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш марказига мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.
    10. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Сибанов) 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунига кўра туман ҳокимлигига киритиб борсин.
    11. Халқ депутатлари туман Кенгашига 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрларининг бажарилишини ўз сессияларида йилнинг ҳар чорагида танқидий муҳокама этиб бориш тавсия этилсин.
    12.Туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи (Низамов) ушбу қарорни “Кенимех таны” (Наринбетова) газетасида расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
    13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
    14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Хидирбеков) ва халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.




    Кенгаш раиси И.Ўроқовскачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech