Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

“Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг ўқув-семинари

  • 09.12.2016, 11:01,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Tuman hayoti / Yangiliklar
  • 0
  • Жорий йилнинг 7 декабрь куни “Камолот” ЁИҲ умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг ўқув-семинари бўлиб ўтди.


    Ушбу ўқув-семинарида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси Т.Айназаров сўзга чиқиб, ўқув-семинарининг бошланғич ташкилот етакчиларининг вазифалари, уларнинг иш фаолиятини ташкил этиш, сардорлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда эришилган натижа ва камчиликлар ҳақида ўз маърузасида алоҳида тўхталиб ўтди.
    Шундан сўнг, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ўқув услубий маркази кординатори Қ.Мажидов сўзга чиқиб, Ҳаракатнинг устав ва дастури, етакчилик қобилиятини шакллантириш, ёшлар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари ҳақида семинар иштирокчиларига тушунчалар берди.
    Шунингдек, ўқув-семинари жараёнида таклиф этилган сардорлар учун ташкил этилган алоҳида хонада туман “Камалак” болалар ташкилоти раиси А.Неъматов сардорлар фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчилар ўртасида тадбирларни ташкил этиш, сардорлар ўртасида маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ўқув машғулотларини олиб борди.
    Ташкил этилган учрашув йиғилишида етакчилар ҳамда сардорлар томонидан бир қанча таклиф ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда бир гуруҳ етакчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар

    “Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг  ўқув-семинари“Камалак” болалар ташкилоти сардорларининг  ўқув-семинарискачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech