Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Туман ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги Қ-71-сонли қарори

  • 18.02.2019, 15:03,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Normativ
  • Тумандатранспорт

    воситаларинингмажбурий

    техник кўригини ташкил этиш

    ва уни ўтказиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013й.15-сон, 197-модда)17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиклаш ҳақида”ги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й.,09/17/1010/0461-сон)қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида,

     

    Қ АР О РҚ И ЛА М А Н :

     

    1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

    2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

    а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобусларва ўтириладиган жойларсони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

    б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

    в)ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

    г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

    д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (кайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

    е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

    4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
    31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидагиНизомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг
    3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

    5. Мазкур қарорнинг 3-банди "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

    биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

    иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

    Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

    Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техниккўрикка кўйиш санасижорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

    Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари
    жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт
    воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник
    кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин;

    Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги
    техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан
    кечиктирмай такдим этишлари шарт.

    6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгилавтотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

    2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик

    шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

    7. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

    зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат – ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутаҳассисларга эга бўлган ташкилотларда;

    техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

    Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

    Навоий вилояти ИРТБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

    Юридик шахсларнинг транспорт воситаларинитехник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИРТБ ЙҲХБнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

    8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;

    ТХСда;

    Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

    Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

    транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

    Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

    Бунда ТХС ва Субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

    9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

    10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

    транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

    ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;

    газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

    11.Туман Ички ишлар бўлими (Б.Курбонов)га:

    тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

    мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш функцияларитадбиркорлик субъектлари – юридикшахсларга ўтказилишини ҳисобгаолган ҳолда 2019 йил1 октябрга қадармуддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янадатакомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

    мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларинингтехник ҳолатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

    туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2019 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

    12.Мазкур қарор "Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

    13.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    14.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Холмуминовга, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Курбонов зиммаларига юклатилсин.

    Туман ҳокими:                                     М.Эгамқулов

     

    Туман ҳокимининг

    2019 йил "18 февралдаги

    71 - сонли қарорига

    1-илова

    Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

    Т АР К ИБ И

    1. Ғ.Шодмонов -Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори

    -комиссия раиси

     

    Аъзолари

    2. С.Қудратов - Туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари

    3. Ж. Отахонов -Туман Бош меъмори

    4.В.Қаршибаева-Туман "Маҳалла” жамоат фонди раиси

    5. Д.Абдурахимов -Туман МИБ Р ва ХХМФХЮБ бошлиғи

    6. Б.Рахимов -Ўзавтодарётранс агентлиги Навоий вилояти

    бўлими мухандиси

     

     

     

    Туман ҳокимлиги бош мутахассиси:А.Бахтиёров

     

     

    Туман ҳокимининг

    2019 йил "18”февралдаги

    " 71 ” -сонли қарорига

    2-Илова

    Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали

    Транспорт воситасининг тегишлилиги

    Тех.кўрикдан ўтказиш санаси

    Тех.кўрикдан ўтказиш вақти

    Тех.кўрикдан ўтказиш жойи

    Транспорт воситалари сони

    1

    "Конимех-Экспресс” МЧЖ

    28.03.19

    10-00дан18-00гача

    Жойида

    16

    2

    Туман Молия бўлими

    16.03.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    3

    Сарибел –сур коракул мчж

    22.03.19

    10-00дан18-00гача

    Жойида

    4

    4

    Навоий вилояти "Сувоқова”ДУК Конимех туман филиали

    15.03.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    2

    5

    Туман ТЙФУК (Йўл қур.бошқармаси)

    15.05.19

    10-00дан18-00гача

    Жойида

    10

    6

    Туман Хокимлиги

    23.06.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    8

    7

    Туман ДЭСНМ

    26.05.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    2

    8

    "Чордора” НШХ

    06.05.19

    10-00дан12-00гача

    Жойида

    1

    9

    "Агросервис” коллежи

    10.04.19

    10-00дан12-00гача

    Жойида

    2

    10

    Конимех саржал косай мчж

    05.04.19

    10-00дан18-00гача

    Жойида

    8

    11

    Туман "Ободонлаштириш” бошқармаси

    01.04.19

    10-00дан16-00гача

    ТЙФУК

    6

    12

    Туман Ўрмон хужалиги

    18.04.19

    10-00дан12-00гача

    Жойида

    2

    13

    Туман Ветеринария бўлими

    28.04.19

    10-00дан12-00гача

    Жойида

    4

    14

    Туман ГАЗ таъминоти

    26.04.19

    10-00дан18-00гача

    Жойида

    7

    15

    "Конимех-дельта” ХК

    16.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    3

    16

    "Манзур-Текс” МЧЖ

    30.03.19

    10-00дан18-00гача

    Жойида

    6

    17

    "Махалла” хайрия жамоат фонди

    20.04.19

    10-00дан10-00гача

    ТЙФУК

    1

    18

    "Нодир-Абдуразоқ” қурилиш мчж

    22.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    5

    19

    "Янгигазгон” Х.Ф

    18.04.19

    10-00дан11-00гача

    Аслиддин Сервич ХК

    1

    20

    "Конимех Чорвадори” ХФ

    14.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    21

    "Барака” ХФ

    17.05.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    22

    "Конфайз-Лочин” МЧЖ

    05.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    2

    23

    "Тойир Жамол” Х.Ф

    26.03.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    24

    "Жонпулат” ФХ

    25.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    25

    "Ўзагросуғурта” ДАК

    06.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    26

    "Мухтор” Ф.Х

    05.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    2

    27

    "Гаппор Ботамед” МЧЖ

    28.05.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    28

    "Аваз” Ф.Х

    25.05.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    29

    "Карсакбаев аулет”ШК

    27.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    30

    Туман Ветеринария лабораторияси

    04.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    31

    "Абдираим авлод” ХФ

    29.03.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    2

    32

    "Симбат” ХФ

    06.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    33

    Қишлоқ ва сув хужалиги

    01.04.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    34

    Камолот ЁУ

    22.03.19

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    35

    Ҳайдар авлод

    22.03.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

    36

    Тўймурот хуршид

    01.04.2019

    12-00

    ТЙФУК

    1

     

    37

    Лалми шарбати

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

     

    38

    Абдурашит устоз

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

     

    39

    Кристал-пропан

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

     

    40

    Қоракул учтепа сур мчж

    11.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    13

     

    41

    Бейбарс Доёт хф

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

     

    42

    Янги ғазғон нули диёр мчж

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    6

     

    43

    Конимех бинокор

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    2

     

    44

    Туман марказий шифохона

    10.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    8

     

    45

    Конимех ирригация

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

     

    46

    48-сон хусусий дорихона

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    1

     

    47

    Холмурат ғазғон чорвадорлар макони мчж

    12.04.2019

    10-00дан11-00гача

    ТЙФУК

    5

    Конимех тумани ИИБ бошлиғи

    подполковник                                                 Б.И.Қурбонов

     

     

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech