Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги Қ-45-сонли қарори

  • 28.01.2019, 15:00,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Normativ
  • Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив

    техникани, шунингдекмашина-трактор парклари,

    устахоналар ва сервис пунктларининг

    асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

    тўғрисида

     

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993й, 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан,

     

    Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

    1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

     

    техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    2. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (М.Ачилов), Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Конимех тумани бўлими билан биргаликда:

    техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

    техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

    мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

    техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

    3. Мазкур қарор "Кенимех таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

    4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    5. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

     

    Туман ҳокими                                             М.Эгамқулов

    Туман ҳокимининг

    2019 йил 28- январдаги

    45 - сонли қарорига

    1-илова

     

    Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

    ИШ РЕЖАСИ

     

    Техника номи

    Техника русуми

    Техник кўрикдан ўтказиш муддати

    Техник кўрикдан ўтказиш манзили

    Техник кўрикдан ўтказиш

    санаси

    1

    Ҳайдов тракторлари

    Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150, Т-60.70 ва бошқалар

    09:00-16:00

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    Туман "Агросервис" МТП МЧЖ ва фермер хўжаликлари

    02.06.2019 йил

    2

    Чопиқ тракторлари

    ТТЗ-80-11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11, Т-28х4МС1

    09:00-16:00

    02.03.2019 йил

    3

    Транспорт тракторлари

    МТЗ-82, ТТЗ-80-10, Т-28х4МС1

    09:00-16:00

    15.06.2019 йил

    4

    Трактор тиркамалари

    2ПТС-4-793 А

     

    09:00-16:00

    01.08.2019 йил

    5

    Ғалла ўриш комбайнлари

    Кейс, Класс

     

    09:00-16:00

    10.02.2019 йил

    6

    Кулътиваторлар

    КХУ-4

    09:00-16:00

    02.03.2019 йил

    7

    Мелиоратив техникалар

    ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211

    09:00-16:00

    01.06.2019 йил

    8

    Пахта экиш сеялкалари

    Кейс, стх-4

    09:00-16:00

    24.02.2019 йил

    9

    Ер текислагич

    П-4

    09:00-16:00

    27.02.2019 йил

    10

    Омочлар

    ПЯ-3-35, ПОН-3+1 ва бошқалар

    09:00-16:00

    02.06.2019 йил

    11

    Чизеллар

    ЧКУ-4 А

    09:00-16:00

    28.02.2019 йил

    12

    Тишли бараналар

    БЗ-1,0

    09:00-16:00

    28.02.2019 йил

    13

    Пушта олгичлар

     

    09:00-16:00

    28.02.2019 йил

    14

    Пуркагичлар

    ОВХ-600, ВП-1

    09:00-16:00

    26.03.2019 йил

    15

    Минерал ўғит сепгичлар

    НРУ-0,5

     

    09:00-16:00

    26.03.2019 йил

    16

    Ўт ўргичлар

    Кир-1,5

    09:00-16:00

    20.04.2019 йил

    17

    Юклагичлар

    LW-500F, XG-955H

    09:00-16:00

    01.06.2019 йил

    18

    Ғалла экиш сеялкалари

    С3-3,6

     

    09:00-16:00

    10.06.2019 йил

    19

    Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари

    вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

     

    09:00-16:00

    10.06.2019 йил

     

     

     

     

    Туман ҳокимининг

    2019 йил 28- январдаги

    45 - сонли қарорига

    2-илова

     

    Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби

    Л.Мирзаев

    -

    Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Конимех туман бўлимининг катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

    Ғ.Тулаев

    -

    Туман "Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

    С.Қудратов

    -

    Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

    А Ъ З О Л А Р И

    М.Ачилов

    -

    Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

    А.Азирбаев

    -

    Туман Фермер,деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши раиси

    Ғ.Шодмонов

    -

    Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

    А.Турсунов

    -

    АТБ "Агробанк” туман филиали бошқарувчиси

    И.Нурназаров

    -

    Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

    Ж.Қурбанбаев

    -

    Туман Статистика бўлими бошлиғи

    Ф.Буриев

    -

    Туман Давлат хизматлари маркази директори

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech