Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

ВМнинг ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича

  • 11.12.2018, 14:41,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Normativ
  • 0
  • Вазирлар Махкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича маъруза матни


    Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг низоми тасдиқланди.

    Низомга кўра, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек Никоҳ уйлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалариФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органлари ҳисобланади.

    ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

    ФҲДЁ органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

    фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва кўшимчалар киритади;

    фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;

    фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатлар сақланишини таъминлайди;

    фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;

    Агентлик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;

    зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;

    қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ҳисобини юритади ва бу ҳақца белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;

    белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботлар юритади;

    фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;

    мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади.

    ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.

    ФҲДЁ органлари фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никохдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади,

    фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади,

    шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражасида сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради,

    никоҳни, шу жумладан никоҳ уйларида ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади,

    тегишли туманлар ҳокимликларига никоҳ муносабатлари бўйича далолатномаларни қайд этиш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича маълумотлар тақдим этади.

    Низомга мувофиқ ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон фуқароси тайинланиши мумкин:

    йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;

    олий юридик маълумотга эга бўлган;

    юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган. ФҲДЁ бўлими мудири тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.

    ФХДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Агентлик ҳудудий бошқармасининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФХДЕ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.

    ФХДЕ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.

    Бундан ташқари қарор билан ФХДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.

    Низомга қўра, ФХДЁ бўлимлари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:

    3-даражали адлия маслаҳатчиси;

    1-даражали юрист;

    2-даражали юрист;

    3-даражали юрист.

    ФХДЕ бўлимлари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

    3-даражали адлия маслаҳатчиси - ФХДЁ бўлими мудирларига;

    1-даражали юрист - ФХДЕ бўлими мудирларига;

    2-даражали юрист - ФХДЁ бўлими 1-тоифали инспекторларига.

    3-даражали юрист - ФХДЕ бўлими 2-тоифали инспекторларига.

     

     

    Конимех туман адлия

    бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

     

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech