Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш тўғрисидаги қонун моҳияти ва аҳамияти

  • 11.12.2018, 14:39,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Normativ
  • 0
  • "Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
    Ўзбекистон Республикасининг Қонуни моҳияти ва аҳамияти бўйича

    М А Қ О Л А


     

    Жорий йилнинг 27 июлида "Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

    Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

    Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.

    Бундан ташқари "Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ эндиликда умумдавлат аҳамиятига молик бўлган кенг кўламли давлат мақсадли дастурларининг лойиҳалари
    Вазирлар Маҳкамаси томонидан эмас, балки Президент томонидан белгиланадиган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

    Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари уч йиллик муддатга шакллантирилиши белгиланди бунда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари ҳамда молиялаштириш манбалари ҳисобга олинади, уларнинг асосий кўрсаткичлари ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борилади

    Божхона кодексигага киритилган ўзгартишлар билан эндиликда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида турган товарлар билан бир қаторда вақтинча олиб кириш божхона режимидатурган товарларни ҳам реэкспорт қилиш товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олинмаган ҳолда амалга ошириладиган бўлди.

    Бундан ташқари божхона органлари томонидан товарларнинг экспорти олдиндан ҳақ тўланмаган, аккредитив очилмаган, сотиб олувчи банкнинг кафолати олинмаган ёки экспорт контрактларининг сиёсий
    ва тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш полислари расмийлаштирилмаган ҳолда амалга оширилганлиги факти аниқланганда Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилиш амалиётига барҳам берилди.

    Хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, қиймати Марказий банк курси бўйича
    беш минг АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги товарларни олиб чиқишда товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда декларациялаш белгиланди.

    Иқтисодий процессуал кодексга қиритилган қўшимчаларга асосан пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларни банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар ҳам банкротлик тўғрисидаги ишлар жумласига киритилди.

    Мазкур қабул қилинган қонун асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми десак хато бўлмайди.


     

    Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

     

     

     

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech