Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Мурожаатлар бўйича

  • 22.09.2016, 22:53,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Murojaatlar tartibi
  • Хизмат ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
    Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

    Жисмоний ва юридик шахслар.

    Боғланиш

    Барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
    Хизматни кўрсатиш учун керакли бўладиган ҳужжатлар:

    Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши лозим. Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим.
    Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.

    Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

    Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни,
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 август "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 181-сонли қарори.

    Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

    Бепул.

    Хизматни кўрсатиш муддати

    Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан 15 кунгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга 10 кунлик муддат ичида маълум қилинади.

    Натижаси.

    Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.
    Фуқаро ариза, таклиф ва шикоятни шахсан беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатни алоқа воситалари орқали юборишга ҳақли.
    Вояга етмаганлар ҳамда муомалага лаёқатсиз шахслар манфаатларини кўзлаб ариза, таклиф ва шикоят уларнинг вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

    Хизмат натижаси

    Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.

    Рад этиш сабаблари

    Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

    Шикоят аризаси бериш тартиби

    Ариза ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор шахси, агар фуқаро қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
    Бошқа янгиликлар:
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech