Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Конституция - тинчлигимиз ва тараққиётимиз гаровидир

  • 26.11.2016, 23:21,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Muhim sanalar / Tuman hayoti / Matbuot xizmati / Yangiliklar / Jamiyat
  • Конимех туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан
    МАЪЛУМОТ.

    Мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий соҳада бир қанча ютуқларни қўлга киритиши, хусусан, мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ давлатимиз раҳбари томонидан жамиятни ривожлантириш соҳасида муҳим аҳамият касб этиши назарда тутилган, дунёда "ўзбек модели” деб ном олган тараққиёт модели ишлаб чиқилганлигининг натижасидир. Мазкур моделга кўра, иқтисодиётнинг сиёсатдан холи эканлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши, қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсатнинг ўрнатилиши, ислоҳотларни тадрижий асосда босқичма-босқич амалга ошириш принциплари белгилаб берилди.
    Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қайд этибгина қолмай, уларни амалга оширилишини ҳам кафолатланишини қайд этади.
    Жорий йил 3-ноябрда туман ҳокимининг 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида Ф-49-сонли фармойиши қабул қилинди ва чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
    Чора-тадбирлар дастурига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
    Жумладан, жорий йил 9 ноябрь куни Конимех Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш коллежида коллеж ўқувчилари билан, шунингдек 10 ноябрь куни туман Маданият ва спорт ишлари бўлимида ишчи ходимлар билан ҳамда Конимех қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида "Наврўз” МФЙ ёшлари билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.
    Бундан ташқари таълим тизими билан боғлиқ бўлмаган, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, корхона ва муассасаларда "Конституция – халқ олий иродасининг ифодасидир” "Конституциямиз – тинчлик ва тараққиётимиз гарови” мавзусида маънавият соатлари ўтказилмоқда.
    Байрам муносабати билан туманимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланганлар, ёлғиз қариялар ва ногиронларни ҳолидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш ва уй юмушларида ёрдам бериш ишларини ташкил этиб келинмоқда.


    Туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Рисбеков
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech