Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Иқтисодий ривожланишда статистиканинг ўрни

  • 31.07.2019, 09:53,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Mahalliy yangiliklar / Yangiliklar
  • Иқтисодий ривожланишда статистиканинг ўрни

          Давлат статистика органлари томонидан Давлат статистика ишлари дастури доирасида ҳар йили шакллантирилувчи 10 миллиондан ортиқ жамланма ёки ҳисоблаб чиқарилган кўрсаткичлардан 22,9 фоизи – макроиқтисодий статистикага, 51,8 фоизи – реал сектор статистикасига, 25,3 фоизи – ижтимоий статистикага тўғри келади.Жамият ва иқтисодиёт ўзининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун статистик ахборотларнинг фақат турли-туман бўлишига эмас, балки уларнинг сифатига ҳам юқори талаб қўймоқда, чунки етарлича аниқ ва ишончли бўлмаган маълумотлар асосланмаган ёки хато хўжалик қарорлари ёки ижтимоий чоралар қабул қилинишига олиб келиши мумкин.Бундай сифатни таъминлаш учун фақат статистик ҳисоб-китобларда халқаро миқёсда уйғунлаштирилган илмий статистик методологияни қўллаш етарли эмас, балки тизимли асосда сифатни бошқаришнинг инновацион усуллари ва технологияларини жорий этиш зарур.

    Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат Сатистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3165 Қарори тизимни сифат жиҳатидан ривожлантиришда туртки берди. Унга мувофиқ макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражада ўрганиаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида статистика маълумотлларини йиғиш ҳамда қайта ишлашда замонавий усулларни изчил жорий этиш, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистика аҳборотларнинг максимал даражада ошкоралигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда

         Статистика услубиятида тизимли инновациялар, статистик кўрсаткичларнинг сифати ва халқаро таққосланишининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, шунингдек улар статистик маълумотларга бўлганэҳтиёж ўсиб бораётган шароитда маълумотларни янада кўпроқмосланувчан ва минималсарф-харажатлар билан тайёрлашва тарқатишимконини беради.

    Охирги 10 йил давомида давлат статистикаси тизимида 100дан ортиқ миллий шароитларга мослаштирилган услубий ҳужжатлар жорий этилди, хусусан охирги 3 йилда 41та янги услубий ҳужжат ишлаб чиқилди ва амалдаги 13та методика такомиллаштирилди.

    Давлат статистика қўмитаси томонидан янги давлат статистика кузатувлари шакллари лойиҳаларини Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида ва Ҳукумат порталида жойлаштириш йўли билан тест синовидан ўтказиш амалиёти жорий этилган. Келиб тушган барча таклиф ва мулоҳазалар чуқур ўрганиб чиқилади ҳамда ҳисобот шаклларининг якуний макетларини тайёрлашда ва уларни тасдиқлашда ҳисобга олинади. Шунингдек, 2015 йилдан бошлаб ҳисоботларни қабул қилишда электрон хабар алмашиш ва кўп юзага келадиган саволлар бўйича тушунтиришларни электрон ҳисобот шаклида жойлаштириш амалиёти қўлланмоқда, 2018 йилдан бошлаб эса статистик ҳисоботларни йиғиш жараёнига Mibew Messenger 2.2.0. мустақил дастурий таъминот асосидаги "Онлайн-маслаҳатчи” тизими жорий этилди.

    Албатта, статистика фаолиятини ташкил этишда ечилмаган муаммолар ҳали кўп ва жамият томонидан статистика маълумотларига бўлган ишонч ҳозирча етарли даражада эмас. Шунинг учун, барча статистик мутахассислар доимий олдингаинтилишни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга оширишга қаратилган тизимли ўзгартиришларни ўзларининг бош вазифалари деб биладилар.

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech