Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди

  • 27.07.2019, 09:16,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Mahalliy yangiliklar / Yangiliklar
  • Бюронинг Конимех туман бўлими томонидан олдиндан 62 млн. сўм алимент пули ундирилди.

           Барчамизга маълумки, ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси том маънода халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, уларнинг оғирини енгил қилишга қаратилган десак муболаға бўлмайди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
    6 октябрдаги 808-сонли қарорига асосан алимент суммаларини олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасида қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш белгилаб қўйилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига кўра, алимент тўловчи шахс Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини қайта тиклаш учун алимент суммаларини олдиндан тўлашиёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасинитузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади ва унинг четга чиқиш ҳуқуқлари тикланади.

    Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг
    02.11.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Нуровдан (исм-фамилияси ўзгартирилган) ундирувчиЛ.Ражабова (исм-фамилияси ўзгартирилган)фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақи ёки бошқа даромадининг
    1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Ижро ишини юритиш давомида қарздор Ш.Нуровнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

    Ш.Нуров бўлимга мурожаат қилиб фарзанди 10 ёшда эканлиги ва қолган 8 йиллик алимент суммаларини ҳисоблаб беришни сўраган.

    Мазкур мурожаат ўрганилиб, 2019 йил июль ойидан 2027 йил июнь ойига қадар бўлган 96 ой учун жами 62 миллион сўм алимент тўлаш лозимлиги тушунтирилди. Ш.Нуров фарзандининг таъминоти учун белгиланган суммаларни тўлаганлиги сабабли, қарздорни четга чиқишига қўйилган чеклов бекор қилинди.

    Ижро иши "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан иш юритишдан тамомланди.

     

    Мажбурий ижро бюроси

    Конимех туман бўлими

    бошлиғи ўринбосари           АЛИШЕР Нурмуродов

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech