Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар

  • 22.04.2019, 16:32,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Mahalliy yangiliklar / Yangiliklar
  •  

    Тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар
    Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ҳамда мазкур фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3016-сонли қарори асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Бюро органларига электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ва олдини олиш, энергия ресурслари ва сув таъминоти учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, мавжуд дебитор қарздорликларни кескин қисқартириш каби вазифалар юкланди.

    Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Конимех туман бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

    Хусусан, 2019 йилнинг 19апрель куни тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Конимех туманида интизомсиз маҳалла сирасига кирувчи "Янгиғазғон” ОФЙда маҳалла фаоллари билан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Йиғилишда, фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун тўловларни доимий равишда ўз вақтида тўлаб бориш, тўлов интизомига қатъий риоя этиш, энергия ресурслари ва ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланганлик учун жавобгарликни муқаррарлиги тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

    Шу билан бирга бўлим ходимлари томонидан овул фуқаролар йиғинида яшовчи истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишининг қонунийлигини ўрганиш мақсадида назорат ишлари олиб борилди.

    Жумладан, шу куни "Янгиғазғон” ОФЙда бўлим ходимлари томонидан олиб борилган мониторинг тадбирлари натижасида,"Янгиқазған” ОФЙда яшовчи Сапаров Мирза Атемович (исм-фамилияси ўзгартирилган) томонидан уйининг том қисмидаги чердакдан қўшимча сим улаб, электр ҳисоблагичдан ташқари, ноқонуний равишда электр энергияси тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Сапаровга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унинг хонадони электр энергияси тармоғидан узилди.

    Унга нисбатан МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 барақари миқдорида жарима жазоси тайинланди ва ундириб олинди. Шунингдек, ундан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида қайта улаш тўлови ундирилиб, истеъмолчи тармоққа қайта уланди.

    МИБ Конимех туман бўлими техник кузатув

    шўъбаси бош мухандиси        И.Е.Абдреимов

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech