Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

АДЛИЯ ХАБАР ҚИЛАДИ

  • 13.12.2018, 14:47,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Mahalliy yangiliklar / Normativ
  • 0
  • АДЛИЯ ХАБАР ҚИЛАДИ


    1. Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди.

    Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.

     

    2. Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидагиПрезидент қарори қабул қилинди.

    Қарор билан иссиқхона хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

    Замонавий иссиқхона комплекслари ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар доирасида республика бўйича жами 105 та лойиҳа амалга оширилади ва бу орқали 4 минг 481 янги иш ўрни яратилади.

    2019–2020 ўқув йилидан бошлаб"Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”, "Агрокимё ва агротупроқшунослик”, "Ўсимликларни ҳимоя қилиш”ихтисосликлари йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарикамида 2 баробароширилади.

    3. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ "Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ "Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига беғараз топширилади.

    Шунингдек қарор билан мутасадди ташкилотларга 2019-2021 йилларда "Universal Mobile Systems” МЧЖни ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш юкланди.

    UMSга ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро телекоммуникация тармоқларига шу жумладан, "IP-телефония” технологиясидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилди.

     

     

    4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

    Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи (пахта ёғи) учун акциз солиғи ундирилмайди.

    Шунингдек, техник чигит эндиликда мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга ҳам сотилиши мумкин. Илгариги тартибга асосан техник чигит фақат "Ўзпахтаёғ” АЖнинг ёғ-мой корхоналарига ва 23 та ҳудудий бошқа корхоналарга сотилар эди.

     

    5. Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

    Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин.

    6. Республикада 2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ:

    2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари;

    2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди.

    Қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида умумий қиймати 818 млн. 367 минг доллар миқдоридаги жами 28 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган. Бу орқали эса 156 янги иш ўрни яратилади.

    Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича 2020 йилда жами 157 та туманда 77 та лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган.

     

    7. 2018 йил 19–21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидагиҲукумат қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартиби белгиланди.

    Бунда туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш назарда тутилган.

    Инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборанбеш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

     

     

     

     

    Конимех туман адлия бўлими бошлиғи Э.И.Файзуллаев

     

     

     

    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech