Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech
Авторизация Качественные шаблоны для dle скачать бесплатно, а также вы сможете посмотреть кино онлайн в HD качестве и прочитать для себя новые кулинарные рецепты.
Навба?ор тумани ?окимлиги расмий веб-сайти
 
 

Тошкент Фотосуратлар уйида “Қалбга саёҳат” деб номланган кўргазма очилди

  • 15.12.2016, 08:57,
  • Муаллиф: admin,
  • Бўлим: Madaniyat / Yangiliklar / Jamiyat
  • Тошкент Фотосуратлар уйида ёш рангтасвирчилар Мирали Маҳмудов, Саидбек Собирбоев, Хуршид Иброҳимов ва фотограф Ҳасан Пайдоевнинг “Қалбга саёҳат” деб номланган кўргазмаси очилди.

    Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур кўргазма ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг санъатини томошабинларга тақдим этишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

    Иқтидорли ёшлар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаб, педагоглик ва ижодий жараёнда фаол иштирок этмоқда. Кўргазма ва танловларда мунтазам иштирок этиб келаётган бу истеъдод эгаларининг ўзига хос ижод йўли кишини бефарқ қолдирмайди.

    Ёш рангтасвирчи Мирали Маҳмудовнинг ижоди бой бўлиб, унда портрет, натюрморт, манзара жанрлари кенг ўрин топган. Қорақалпоқ халқининг ноёб маданий меросини чуқур ўрганиш йўлида изланаётган Саидбек Собирбоев жозибадор ранглар шайдоси, манзара жанрига ихлос қўйган Хуршид Иброҳимов чизгиларида ўзига хос лирик оҳанг устунлик қилади. Фотограф Ҳасан Пайдоев эса фоторепортаж жанрида кўп изланади.

    – Миллий тасвирий санъатимизнинг изчил ривожланишида ёшлар ижодига эътибор қаратиш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш жуда муҳимдир, – дейди Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов. – Чунки улар ўз асарларининг мазмунини ёрқинроқ ифодалаш, янги ғоялар, долзарб мавзуларни излаш билан бу соҳага муносиб ҳисса қўшмоқда.

    Кўргазмада ёш ижодкорларнинг 70 дан ортиқ асари мухлислар эътиборига ҳавола этилган.

    Насиба Зиёдуллаева, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
    манба: уза.уз
    скачать dle 10.6фильмы бесплатно
ИзоҲ қолдириш
Бизнинг манзил

Навоий вилояти,Конимех тумани,Абай кўчаси 13-уй
Почта индекси: 210500
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш кунлари: Шанба, Якшанба.
Фуқаролар қабули: Жума куни
Биз билан богланиш

Алоқа рақами: (0436) 512-16-42
Факс: (0436) 512-24-30,512-15-05
Ишонч телефон рақами: (0436) 512-24-30
E-mail: konimex@nv.uz
Сайтга маьсул: Далмурадова Н.Н
Мурожаат тартиби
Мурожаат юбориш
Обуна бўлиш

Веб-сайт сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги кўрсатилган қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг.
Маьлумотнома

Диқат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Сайт ишланмаси:"NCC" ДУК

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech